2014 қишлоқларда 11 мингта уй-жой қурилади
20 ноябр 2013, 14:34 7108 кўрилди

alt2014 йилда юртимиз қишлоқ ҳудудларида 11 мингта намунадаги уй-жойлар бунёд қилинади. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “2014 йилда қишлоқларда намунали уй-жойларни қуриш дастури тўғрисида”ги қарорга  имзо қўйди.

Унга кўра, 2014 йилда қишлоқларда намунали уй-жойларни қуришга ОТБнинг $100,0 млн.лик маблағи жалб қилинади.

Республика Молия вазирлигига “Қишлоқ қурилиш банк”, “Ўзбекистон ташқи иқтисодий фаолият миллий банки”, “Ипотека банк”ларда 15 йиллик муддатга, 5 йиллик имтиёзли, йилига 3 %лик ставка билан миллий валютада кредит линияларини очиш топширилди.

Шунингдек, ҳужжатда 2014 йилда Республика йўл жамғармаси ҳисобидан ички кўчалар ва йўлакларни қуриш учун зарур воситалар ажратилиши кўзда тутилган. 

Шархлар
Бекзод
  07 июл 2015, 10:06
Намунали уйларни нимага уктувчилар ва духтурлар ойлигидан ва баъзида узларини хам ишга мажбурлашмокда шуни тушунмайман нима узбекистонда шу ишларни текширадиган хоким прокрорлар йукми ёки уларни узлари бошчилик килишаяпдими.
Мехмон
  16 декабр 2014, 07:49
Ассалому аълейкум, Призидентимизнинг намунали уй - жой курилиши хакидаги фармонлари дан жуда хурсандмиз, катта кувончдамиз, АММО Бухоро вилояти ,Бухоро тумани Удурги кишлогида барпо этилаетган курилишлар хозиргача тугалланмаган, Сифатсиз таъмирланяпти, айрим курилиш материаллари фукароларнинг уз хисобидантаминланяпти, Прорабни топиб булмайди, Уз ишига маъсул булмаган шахс,Тел ракамини зурга топдик, ВАкти йуклигини рукач килади ва телефонини учириб куяди, Поллар,эшикларни косметикпардозларни хуллас,,,, Кимга мурожаат килишни билмаймиз Ака ука Азамат ва Шавкат прораблар
Мехмон Muzaffar
  13 сентябр 2014, 23:08
namunali uylarning jihozlari haqida bir oz malumot bersangiz iltimos
Maqsud
  12 август 2014, 15:48
namunali uylarning jihozlari haqida bir oz malumot bersangiz iltimos
жумабой
  14 апрел 2014, 10:55
барча намунали уйлар тугрисида
Реклама