2030-йилгача Қарши шаҳри қиёфаси ўзгаради
30 сентябр 2013, 12:40 1835 кўрилди

altБу ҳақда норма.уз хабар беради.

Хабарга кўра, Қарши шаҳрида кўп қаватли (9-4), камқаватли (3-2) ҳамда алоҳида қаватли (2-1) турар-жой бинолари қурилиши кўзда тутилган. Ҳар бир ҳудуддаги аҳоли сонига қараб, мактаб боғча, маҳалла гузарлари, кичик хиёбонлар яратиш мўлжалланган.

Қарши шаҳрининг тарихий-меъморий қисми атрофида муҳофаза ҳудуди ташкил этиш ҳам режалаштрлган. Маълумотларга кўра, ёдгорликлар яқинида реклама тахталари, тарихий иморатларга мувофиқ келмайдиган турли бинолар қуришга чек қўйилади.

Автомобил йўллари транспорти муассасалари қўшимча янгиланишларга эга бўлади.

Шаҳардаги мавжуд магистрал йўлларни янада кенгайтириш, кейинчалик шаҳар чеккасидаги айланма йўлларга чиқиш ва Шаҳрисабз, Ғузор, Косонсой, Янги Нишон каби вилоятдаги бошқа аҳоли пунктларига йўловчиларни ташиш назарда тутилган, дея хабар бермоқда дарё.уз.

 

Шархлар
Реклама