20 март дам олиш куни деб эълон қилинди: бу кимларга тааллуқли?
17 март 2017, 15:18 4143 кўрилди

alt

Хабаринггиз бор, Шавкат Мирзиёевнинг қарори билан 18 март шанба дам олиш куни 20 март душанба кунига кўчирилди. 

Шундан сўнг кўпчиликда савол туғилди: душанба куни кимлар дам олади?

Ҳуқуқшунос Хушнудбек Худайбердиев маълум қилишича, ушбу қарор олдингиларидан мазмунан кескин фарқ қилиб, бутун Республика халқи учун 20 март душанба куни дам олиш куни дея эълон қилинди. Яъни:

5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун — 18 март (шанба) иш куни, 19, 20, 21 март (якшанба, душанба, сешанба) – дам олиш куни;

6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар ва талабалар учун — 18 март (шанба) иш куни, 19, 20, 21 март (якшанба, душанба, сешанба) – дам олиш куни ҳисобланади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Мехмон
  18 март 2017, 10:16
БУ ЭЪЛОНЛАР СОЛИҚЧИЛАРГА ТААЛУҚЛИ ЭМАС!!!!, СОЛИҚЧИЛАР ХАФТАНИНГ ДУШАНБА, СЕШАНБА, ЧОРШАНБА, ПАЙШАНБА, ЖУМА, ШАНБА, ЯКШАНБА КУНЛАРИ ХАМ ИШЛАЙДИ ЭРТАЛАБ СОАТ 8-00 ДАН КЕЧАСИ 24-00ГАЧА,
.....ЯХШИЯМ ХАФТА 7 КУН, УЙ ЖОЙ БОЛА ЧАКА СЕЕЕКИИИН ЎРГАНИБ КЕТАДИ ЭКАН!!!!.....
Мехмон
  17 март 2017, 15:25
5 кунликка хам, 6 кунликка хам бир хил иш куни буладими менимча маълумот нотугри берилаябди
Реклама