20 февраль куни Ўзбекистоннинг баъзи ҳудудларида қор ёғади
19 феврал 2018, 17:24 2110 кўрилди

alt

Гидрометеорология марказидан маълум қилинишича, 20 февраль куни республикамизда ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Шамол тезлиги секундига 12-17 метргача кучайиши мумкин. 

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти

Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ, Устюрт бўйлаб кечаси 8-10 даражагача, кундузи 0-2 даражагача совуқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари

Ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол баъзи жойларда секундига 17-22 метргача, шиддат билан секундига 23-25 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 0-5 даража илиқ, чўл ҳудудлари бўйлаб 0-5, айрим жойларда 8-10 даражагача совуқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари

Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол вақти-вақти билан секундига 17-22 метргача, шиддат билан секундига 23-28 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 0-5, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари

Ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол вақти-вақти билан секундига 17-22 метргача, шиддат билан секундига 23-28 метргача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 4-9 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари

Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 0-5 даража илиқ, айрим жойларда 2 даражагача совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари

Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.

 UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама