15 ёшли ўспирин оилавий муаммо туфайли жиноят кўчасига кириб қолди
20 ноябр 2013, 16:42 1008 кўрилди

altВояга етмаган қўшроботлик А.Шоҳрух исмли ўспирин ўғрилик қилиб, шу йилнинг ўзида икки марта судланди. Биринчи марта унга нисбатан жарима жазоси тайинланган бўлса, иккинчи мартасида Нурота туман суди ҳукми билан ЭКИҲнинг 17 баробари миқдорида жаримага тортилди. 

Гап шундаки, ота-онаси ажрашганидан сўнг, бобоси билан қолган Шоҳрух қаровсиз қолиб кетган ва жиноят кўчасига кириб қолган. 15 ёшли ўспирин дастлабки жиноятидан кейин уйдан чиқиб кетиб, Нурота шаҳрига кетиб қолади. У ерда дайдиб юриб, "Пайнет" шоҳобчасига ўғриликка тушади ва пул билан "Моторолла" русумли уяли телефонни олиб қочади. Эрталаб бозорга бориб, ўзига кийим кеча сотиб олади ва Самарқандга йўлга тушади. Шаҳарда Б.Бобомуродовнинг 1 млн. сўм пули, уяли телефони ҳамда "Пайнет" ишчиси А.Турсунтошевнинг  200 минг сўмини ўғрилаб, ишлатиб юборади. Бироқ "саргузашт" узоққа чўзилмади. Шаҳар посбонлари Шоҳрухни қўлга олиб, қилмишига яраша жазоладилар.

 

Шархлар
Реклама