13-15 февраль кунлари Ўзбекистон ҳудудида кучли шамол ва ёғингарчилик кузатилади
12 феврал 2018, 15:58 2462 кўрилди

alt

Бошланган ҳафтанинг биринчи ярмида Эрон ва Туркманистон ҳудудидан Ўзбекистон ҳудудига нам ҳаво массаси ҳамда Волга бўйи ўлкаларидан совуқ ҳаво аралашмаси кириб келиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет маълумотига асосланиб Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар қилади.

13-15 февраль кунлари республикамиз ҳудудида ёғингарчилик бўлиши, хусусан 13-14 феврал кунлари ёмғир, 15 февраль куни вақти-вақти билан қор ёғиши кутилмоқда. 14-15 февраль кунлари баъзи жойларда ёғингарчилик кузатилади.

Шамол тезлиги 17-22 м/с тезликдан 23-28 м/с гача кучайиши кутилади.

15 февралда кундузи ҳаво ҳарорати 0-5 даражагача, айрим жойларда 3 даражагача пасайиши мумкин.

 UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама