11 августдан Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати пасаяди, баъзи жойларда ёмғир ёғади
10 август 2017, 20:37 1373 кўрилди

alt

Жума кунидан Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ҳарорати ўртача +30…35 даражагача пасаяди.

"Ўзгидромет" маркази маълумотларига кўра, 11 август куни Тошкентда ёмғир ёғиши ва момақалдироқ кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +23…+25, кундузи — +33…+35 даражага етади. Шамол тезлиги 12–17 м/с гача кучайиши мумкин.

Фарғона водийсида ҳам ёғингарчиликлар кузатилади, шамол тезлиги 15–20 м/с гача кучаяди.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳарорат кундузи +28…33, кечаси — +15…20 даражагача тушади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида 11 августда ҳаво ҳарорати кундузи +34…+39, 12-15 августда —  +30…+35 даражани ташкил қилади.

Шимолий ҳудудларда 11-12 август кунлари кундузи ҳарорат +27…32, кечаси — +15…20 даражага етади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама