1000 киши Хоразмни дарахт баргларидан тозаламоқда
13 ноябр 2013, 16:43 1083 кўрилди

alt

“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими ва бошқа ҳамкор ташкилотлар томонидан қўллаб-қувватланаётган “Юртимни  обод   этаман”   лойиҳаси   доирасида  ўтказилаётган ушбу экоакцияларда ҳар куни мингдан зиёд фаол ёшлар қатнашмоқда, – дейди “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Хоразм вилояти кенгаши раиси Мансур Машарипов ЎзАга берган интервьюсидан. – Лойиҳа кўламининг кенглигини таъминлаш мақсадида уч мингдан ортиқ буклет ёшлар ва уларнинг ота-оналарига тарқатилди.

Вилоят бўйлаб ўтказилаётган “Юртимни обод этаман” лойиҳаси нафақат маҳалла ва кўчаларни, балки меҳр ва мурувватга муҳтож кишилар кўнглини обод этишга ҳам қаратилган. Ҳаракат сардорлари, етакчилар ва кўнгилли ёшлардан ташкил топган гуруҳлар ногиронлар ва боқувчисини йўқотганлар, меҳнат фахрийлари, ёлғиз кексалар ҳолидан хабар олиб, уларга уй-жойини тартибга келтиришга кўмаклашмоқда.

 

Шархлар
Реклама