1 августгача Шаҳрисабзга «Афросиёб» боради

янв 29 / 2018

alt

Тошгузар-Шаҳрисабз-Китоб темир йўлини модернизация қилиш ва электрлаштириш орқали Қарши шаҳридан Шаҳрисабзга қисқа вақтда тезюрар поездда етиб келиш мумкин бўлади. Шаҳрисабз шаҳрига ташрифи давомида Президентга мазкур лойиҳа тўғрисида маълумот берилди. 

94 километрлик темир йўлини модернизация қилиб, электрлаштирилиши нафақат республика аҳолиси балки сайёҳлар учун ҳам қулайлик яратади, деб хабар қилади «Ахборот 24».

Президент матбуот хизматидан маълум қилинишича, Шавкат Мирзиёев Шаҳрисабзгача «Афросиёб» поезди қатновини жорий йилнинг 1 августига қадар йўлга қўйиш бўйича кўрсатма берди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *