Оташ каби ёниб, ўзгалар йўлини ёрит (+фото)
10 феврал 2018, 20:26 3421 кўрилди

alt

Жорий йилнинг 8 февраль куни Тошкентдаги “Туркистон” саройида Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фонди томонидан тайёрланган ва чоп этилган “Ислом Каримов – мустақил Ўзбекистон асосчиси” китоб-альбоми тақдимотининг тантанали маросими ўтказилди. Тадбир Биринчи Президентимизнинг ҳаёт мазмунига айланган “Оташ каби ёниб, ўзгалар йўлини ёрит” шиори остида ўтказилди.

Китоб-альбом лойиҳа муаллифи, оилавий архивдан кўплаб фотоматериаллар тақдим этган Биринчи Президентнинг рафиқаси Татьяна Акбаровна Каримованинг раҳбарлигида ва бевосита иштирокида тайёрланди. Унда Ислом Абдуғаниевични яқиндан билган сафдошлари, давлат ва жамоат арбобларининг хотиралари жой олди.

alt

alt

Тақдимот маросимида сўзга чиққан Татьяна Каримова “Ислом Каримов – мустақил Ўзбекистон асосчиси” китоб-албомини яратишга ўз ҳиссасини қўшган барчага ўз миннатдорлигини ва ташаккур сўзларини изҳор этди.

alt

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти девони ва Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик ва идоралар, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, давлат ҳамда жамоат ташкилотлари вакиллари, Ислом Каримов номидаги давлат стипендияси совриндорлари, шунингдек, Ўзбекистонда аккредитация қилинган дипломатик корпус ва халқаро ташкилотлар ваколатхоналари раҳбарлари иштирок этди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Р.Қосимов сўзга чиқди.

alt

alt

alt

alt

Шархлар
Мехмон
  11 феврал 2018, 12:22
Ҳақиқатдан юрт учун борини берган ,фидойи,олийжаноб инсон бўлганлар.Доимо хотираси қалбимизда.
Реклама