MilliyTV: Новаторлик ва анъаналар
07 апрел 2017, 15:35 940 кўрилди

alt

Ўтган йилнинг сентябрь ойидан бошлаб ўзбек телевидениесида янги хусусий MilliyTV (MTV) телеканали ўз фаолиятини бошлади. Телеканал фаолиятининг илк вақтиданоқ ўзини намоён этди, ўзбек халқининг миллий анъаналарига янгича ёндашув эса каналнинг асосий вазифаларидан бири бўлди.

alt

MilliyTV мусиқий-кўнгилочар ва маърифий канал сифатида барча томошабинлар учун фаолият юритади. Телеканал эфири мусиқий ва кўнгилочар кўрсатувлар, маданий-маърифий дастурлар, болалар учун мўлжалланган лойиҳалар ҳамда миллий ва хорижий бадиий фильмлар, сериаллар, анимацион картиналар (мультфильмлар) билан тўлдирилган.

MilliyTV икки тилда эфирга узатилади, бунда эфирнинг 70 фоизи ўзбек тилига, 30 фоизи эса рус тилига ажратилган. 2017 йилнинг 1январидан телеканал тўлиқ эфирга ўтди.

alt

Ҳусан Солиҳов, MilliyTV директрори:

“MTV бошқа маҳаллий телеканаллардан ўзбек маданиятига ўзига хос бўлган ёндашуви ва қараши билан ажралиб туради. Бугун Ўзбекистон бутун дунёга ўзини намоён этадиган вақт келди, давлатимиз эса замон билан ҳамнафас одимлаётган мамлакатдир. MTV ушбу янгиланишларга бўлган талабни, юксалишни, масъулиятни ҳис қилган ҳолда бу борада бугунги кун талабига жавоб берадиган контент яратмоқда”.

alt

alt

Ҳозирда телеканал эфиридан томошабинларга севимли бўлиб қолган тонгги “Shirchoy” кўрсатуви, ўзбек хонандалари машҳур хит тароналарни жонли ижрода тақдим этадиган “Jonli Ijro” мусиқий лойиҳаси,  “Otalar so’zi” маърифий кўрсатуви ҳамда Ўзбекистондаги биринчи  кечки кўнгилочар шоу дастури бўлган  “MTVShow” жой олган. Ҳар бир кўрсатувларни тайёрлашда иқтидорли телебошловчилар, продюсерлар, режисёрлар, муҳаррирлар ва техник ходимлардан иборат телеканалнинг креатив жамоаси иш олиб борадилар.

alt

alt

Шуҳрат Расулов, MilliyTV техник директори:

“MTV каналининг тасвирга олиш студияси FullHD форматидаги замонавий сўнгги авлод Sony камералари билан жиҳозланган. Каналнинг медиамаҳсулотлари тасмасиз технология асосига қурилган, яъни кўрсатувларни тасвирга олишдан бошлаб то уни эфирга узатишга қадар бўлган жараёнлар рақамли форматда амалга оширилади. Бизнинг жамоа техника имкониятларитдан 90 фоиз фойдаланадилар. Яқин вақтларда тўлиқ HD форматига ўтишни ҳам режалаштирганмиз”.

alt

MilliyTV нинг ҳудудий қамрови бутун Ўзбекистонни қамрайди. Телеканал  ўз сайтига эга бўлиб, унда TAS-IX да эфирларни томоша қилиш мумкин.

MilliyTV ўз кўрсатувларини тайёрлаш ва эфирга узатишдан ташқари, ижтимоий роликлар ҳам суратга олади. Телеканал томонидан тайёрланган шундай роликлардан бири хорижда яшаётган ватандошларимизга бағишланган. Ушбу видео томошабинлар орасида кенг оммалашди. Шунингдек, телеканал Ватан ҳимоячилари куни, Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудига бағишланган роликлар ҳам тайёрлаган.

Наврўз байрамига совға сифатида эса MilliyTV ўз мобиль иловасини яратди. Илова ёрдамида севимли кўрсатувларни дунёнинг исталган нуқтасидан туриб томоша қилиш мумкин. Мазкур мобиль иловани GooglePlay дан бепул юклаб олиш мумкин.

alt

MilliyTV телеканали пойтахт марказидаги 6 қаватли замонавий бинода жойлашган

alt

Бинонинг 1-қаватида AvtoCafe ишлайди, бу ерда ходимлар нонушта, тушлик қилиши ва кечки овқатни ҳам тановул қилишлари мумкин

alt

AvtoCafe бир неча ҳудудларга ажратилган. Бу ерда жамоа бўлиб янги ғоя, лойиҳаларни муҳокама қилиш ёки ҳордиқ чиқариш имкони яратилган

alt

Бинога кириш фақат махсус ўтказгичлар орқали амалга оширилади

alt

alt

Офисда нафақат иш столида, балки хоҳлаган жойда ишлаш мумкин

alt

Телеканал ходимлари ҳафтада бир марта янги ғоя ва лойиҳаларни муҳокама қилиш ва ўртоқлашиш мақсадида жам бўладилар

alt

alt

alt

Телеканал директори Ҳусан Солиҳов иш устида. Компанияда қатъий дресс-код йўқ, қандай қулай бўлса, шундай кийиниш мумкин

alt

Бош қабулхона

alt

alt

“MTVShow” кечки кўнгилочар дастурининг тасвирга олиш жараёни

alt

Тонгги “Shirchoy” кўрсатувининг тасвирга олиш жараёни

alt

Тасвирга олиш ишларида замонавий жиҳозлардан фойдаланилади

alt

Тасвирчилар суратга олиш жараёнида

alt

Суратга олиш жараёни ишчи студиядан бошқарилади

alt

Кўрсатувнинг монтаж жараёни

Реклама ҳуқуқи асосида

 

Шархлар
Мехмон
  06 мая 2017, 18:54
Россия каналларидан кўп кўчириляпти,бунга қарши эмасман,фақат керакли кўрсатувлар эмас, иккинчи-учинчи даражали кўрсатувлар, улар ҳам кўр-кўрона, маҳаллий меъёрларни ҳисобга олмаган ҳолда кўчириляпти,мана бу - яхши эмас. Менга қолса Россия 1 -каналидаги Андрей Малаховнинг "Сегодня вечером" кўрсатувига ўхшаш кўрсатув тайёрлашни тавсия қилардим. Хизмат кўрсатган санъаткорлар ,ёзувчи -шоирларнинг ҳурматини ўрнига қўйиб, юбилейларини ўказишни шу кўрсатувдан ўрганиш керак.
Мехмонbek
  26 апрел 2017, 13:44
Койил худди европа.Лекин курсатувларизда кучирмачиликлар бор.Айникса россия каналлари.Тарбиявий,танкидий курсатувлар зарур.Хает факат уйин кулгу дан иборат эмаску!
Реклама