МЎЙНОҚ МАНЗАРАЛАРИ
01 декабр 2017, 22:09 634 кўрилди

alt

Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ тумани ўтган асрнинг 80-йилларида бошланган экологик инқироз (Орол денгизи қуриши - таҳр.) нинг марказида жойлашган.  Бир пайтлар денгиз сувлари ювиб турган қирғоқлардан бугун кўтарилаётган қум ва туз бўронлари  бу ерга келган саноқли сайёҳларнинг кўзини ачиштиради. Қум барханлари ичида ором топган,  занглаган  кемалар шамолда аянчи овоз чиқариб, гуё ўзларининг аччиқ қисматлари ҳақида сўзлайди.

Эколог Рабуддин  Айтмуратовнинг айтишича, 1966 йилгача ҳозирги занглаган кемалар денгиз остида бўлган. Ўзбекистоннинг чўл худудларининг кўр-кўрона  ўзлаштирилиши Орол денгизининг қуришига олиб келди. Эндиликда тузларни атмосферага учиб кетмаслигини олдини олиш, тупроқнинг намлигини ушлаб туриш  мақсадида Ўрмон хўжаликлари ва Фанлар Академияси мутахассислари билан биргаликда туз миқдори юқори бўлган собиқ Орол ҳудудига чидамли  саксовул, юлғун сингари 16 турдаги ўсимликлар экилмоқда.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, чўлдан йилига ўз таркибида заҳарли кимёвий моддалар бўлган 100 тоннагача тузли-қум бўрони кўтарилади. Ҳаво оқими эса уни жуда ҳам узоқларга, хаттоки Антарктида музликларигача олиб кетади.

Орол денгизининг суви Мўйноқдан 200 чақирим нарига узоқлашиб, унинг ўрнида майдони 5,5 миллион гектар янги чўл - Оролқум саҳроси пайдо бўлган.

Мўйноқ шаҳрига 1933 йили Ўзбекистоннинг балиқ овлаш саноат базаси сифатида асос солинган. Эндиликда Мўйноқнинг асосий эътиборга молик жойи 12та кеманинг мозорига айланганидир ва бу жой ҳозирда “Кемалар қабристони” номини олган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2017 йил 28 февраль куни “Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманини 2017-2018 йилларда иқтисодий ривожлантириш ва бандликни таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-2803-сонли қарори қабул қилинди. Мазкур қарорга асосан, Мўйноқ тумани географик жойлашуви, ижтимоий-иқтисодий ривожланганлик даражаси, табиий иқлим шароити ва ресурслари ҳамда аҳолининг талабларини ҳисобга олган ҳолда умумий қиймати 52,3 млрд. cўм бўлган 72 та лойиҳа амалга оширилиши натижасида 1343 та янги иш ўринлари яратилиши назарда тутилган.

Қарорга мувофиқ, Қорақалпоғистон ахборот агентлиги  шу йилнинг май ва сентябрь ойларида журналистлар учун Мўйноқ туманига медиатур ташкил қилган эди. Қуйида ушбу медиатурда олинган Мўйноқ манзараларини томоша қилишингиз мумкин:

alt

altalt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама