ФОТО: National Geographic Бойсунда жойлашган дунёдаги энг чуқур ғор суратларини эълон қилди
13 феврал 2017, 13:49 2342 кўрилди

Россия, Италия ва Исроилнинг 31 кишилик гуруҳидан ташкил топган халқаро экспедиция Бойсун тоғларида жойлашган дунёдаги энг чуқур ғорлардан бирига тушишди. Бу ҳақда экспедиция таркибида бўлган National Geographic журналисти Марк Синотт ҳикоя қилади.

Ушбу ғор 1984 йилда россиялик тадқиқотчилар томонидан топилган, бироқ 1990 йилда британияликлар биринчи бўлиб бу ерда тадқиқот бошлашди. Ғорга 70-йилларнинг илмий-фантастик фильми бўлган Dark Star (Қора юлдуз) номини беришган. 

Бугунги кунда Грузиядаги Крубера ғори энг чуқур ғор ҳисобланади - 7,208 фут. Экспедиция давомида «Қора юлдуз»нинг чуқурлиги бир километрни ташкил этди ва у ерда яна пастга йўл борлиги ҳам маълум бўлди. Тадқиқотчилар ғор туби 2650 метр чуқурликда эканлигини аниқлади. Бу эса Грузиядаги Крубера ғоридан 500 метр чуқур ҳисобланади.  

Мазкур «Ерости Эверести» Круберадан бу номни тортиб олишга даъвогар бўлиб турибди.

Фото: National Geographic

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамдаTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама