ДАВЛАТ РАҚОБАТ ҚЎМИТАСИ МАХСУС СЎРОВНОМА ЭЪЛОН ҚИЛДИ
03 ноябр 2017, 11:39 441 кўрилди

alt

Ҳозирда мамлакатимизда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, товарлар (ишлар, хизматлар) хавфсиз бўлиши ва уларнинг сифатини назорат қилиш бўйича давлат ва жамоатчилик назоратини жорий ҳолатини бугунги кун талабларига жавоб беради, деб бўлмайди. Бу борада чуқур таҳлил қилиш ҳамда уларни келгусида ривожлантириш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқиш долзарб вазифа ҳисобланади.

Истеъмолчилар ҳуқуқлари ва манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш учун жамоатчиликни кенг жалб этиш, ички истеъмол бозорида сифати паст, одамлар ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирувчи товарлар сотилишига йўл қўймаслик устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш, аҳолининг ҳуқуқий ва истеъмол маданиятини оширишга доир ишларни фаоллаштириш мақсадида Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси фаолият кўрсатмоқда.

Мазкур йўналишда жамоатчилик фикрини ўрганиш мақсадида, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси махсус сўровнома эълон қилди.

Сўровномада қуйидаги 5 та саволга жавоб бериш орқали иштирок этиш мумкин. Ушбу саволларга жавоблар қўмита сайтида белгиланади.

САВОЛЛАР:

 
1. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида ваколатли давлат органлари томонидан амалга оширилаётган ишлар қониқарлими?  
  Ха  
  Йўқ  
2. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида ваколатли жамоатчилик органи –Федерация томонидан амалга оширилаётган ишлар қониқарлими?  
  Ха  
  Йўқ  
3. Келгусида мазкур соҳада назоратни амалга ошириш қандай тартибда олиб борилиши мақсадга мувофиқ деб ўйлайсиз?  
  Фақат давлат органлари томонидан  
  Фақат жамоатчилик органи - Федерация томонидан  
  Ягона махсус давлат органи ва Федерация билан биргаликда  
4. Ваколатли органлар ушбу соҳадаги функцияларини ягона махсус давлат органига бириктириш орқали янги тузилма ташкил қилишга қандай муносабат билдирасиз?  
  Розиман  
  Рози эмасман  
  Бетарафман  
5. Жамоатчилик назоратига параллел/қарама-қарши равишда иш олиб борувчи “Истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчилар уюшмаси”ни ташкил қилишга муносабатингиз.  
  Қўллаб-қувватлайман  
  Қаршиман  
  Бетарафман  

 

Шархлар
Мехмон
  15 ноябр 2017, 14:15
Yaxshi loyiha!!!
Alisher
  13 ноябр 2017, 21:47
Sorovnoma foydali shunaqalani kupaytirish kerak
Реклама