Жомбой туманига янги ҳоким тайинланди
08 октябр 2013, 09:58 1503 кўрилди
altСессияда ташкилий масала кўрилди. Олимжон Исмоилович Очилов вилоят ҳокимининг саноат, тадбиркорлик, капитал қурилиш ва коммунал хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланиши муносабати билан Жомбой тумани ҳокими вазифасидан озод этиш тўғрисидаги вилоят ҳокими қарори депутатлар томонидан тасдиқланди.
Шу пайтга қадар Пастдарғом тумани ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари вазифасида ишлаб келган Ҳусан Абдиқобилович Бўриев вилоят ҳокимининг тавсиясига кўра, Жомбой тумани ҳокими этиб тасдиқланди.
 
Ютуқлар
2009-2012 йиллар давомида Жомбой туманида намунавий лойиҳалар асосида 105 та янги уй-жойлар бунёд этилди. Жорий йилда эса шундай лойиҳалар асосида 70 та уй-жойлар қурилмоқда.
Туманда жорий йилнинг ўтган даврида барча манбалар ҳисобидан 53 млрд сўмлик инвестициялар ўзлаштирилди.
Кичик корхоналар ва хусусий бизнес субъектларининг саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришдаги улуши 18,2 фоизни ташкил этади.
Туманда 106 та саноат корхонаси, 18 та қўшма корхона, 454 та кичик корхона ҳамда хусусий бизнес субъектлари фаолият юритаяпти. Меҳнатга лаёқатли аҳолининг 84 фоизи мана шу корхоналарда ишламоқда.
Туман ҳудудида замонавий юк автомобиллари ишлаб чиқарувчи “JV MAN Авто-Ўзбекистон” қўшма корхонаси фаолият кўрсатмоқда. Ушбу корхонада бугунги кунда 400 нафардан кўпроқ навқирон йигит-қизлар самарали меҳнат қилмоқдалар.
Камчиликлар
Қишлоқ хўжалиги, саноат, қурилиш ва халқ хўжалигининг бошқа тармоқларини янада ривожлантириш учун қулай шароитга эга бўлган туманнинг бугунги иқтисодий ҳолати қониқарли эмас.
Хусусан, ишлаб чиқариш имконияти мавжуд бўлгани ҳолда туманда айрим турдаги саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилмаяпди. Масалан, етиштирилган мева-сабзавот, сут маҳсулотларини қайта ишлашда сусткашликка йўл қўйилаяпди.
Рўйхатдан ўтган 116 та саноат корхоналаридан 19 таси фаолият кўрсатмаяпди. Маҳсулот экспорт қилиш ҳажми ҳам талаб даражасида эмас.
Жомбой туманида 595 та фермер хўжаликлари фаолият юритмоқда. Давлатга шартномавий дон сотиш режаси уддаланмади. 2568 гектар майдонга сабзавот, 300 гектар майдонга картошка, 631 гектар майдонга мойли ва дукакли экинлар экилганига қарамай? статистикада даромадлар салмоғининг ўсиши сезилмаяпди.
Шархлар
Реклама