Жавлон Ваҳобов Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланди
13 ноябр 2013, 10:25 869 кўрилди

altЎзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида янги вазир ўринбосари тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар беради. 

2013 йилнинг 12 ноябрида Ташқи ишлар вазирлигида бўлиб ўтган йиғилишда ташқи ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланган Жавлон Ваҳобов таништирилди.

Бунгача Ваҳобов Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақавий тадқиқотлар институти директори лавозимида ишлаган.

 

 

Шархлар
Реклама