ЖАРнинг Ўзбекистондаги янги элчиси
15 мая 2013, 17:56 971 кўрилди

alt14 май куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Жанубий Африка Республикасининг Анқарадаги қароргоҳи билан қайтатдан тайинланган Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Вики Мазви Кумалони қабул қилди, дея хабар беради вазирлик сайти.

Элчи Ўзбекистон Республикаси Президенти номига ишонч ёрлиқларини топширди.

Маросимдан сўнг бўлиб ўтган сухбатда икки томонлама муносабатларнинг жорий ҳолати ва истиқболли йўналишлари кўриб чиқилди.

Томонлар БМТ, унинг тузилмалари ва бошқа халқаро ташкилотлар доирасидаги ўзаро алоқаларни юқори баҳоладилар.

Учрашувда шунингдек бўлиб ўтадиган ўзбек-жанубий африка алоқаларининг жадвал ва мазмуни бўйича турли даражаларда фикр алмадилар.

 

Шархлар
Реклама