Вашингтонда Ўзбекистоннинг минтақадаги ўрнини барқарорлик кафолати сифатида баҳолашди
24 июн 2013, 12:59 873 кўрилди

altТадбирда ушбу минтақанинг ғиёҳванд моддаларни етиштириш бўйича дунёда етакчи ҳисобланадиган Афғонистон билан қўшни эканлиги бу борада катта ҳафв туғдирувчи асосий омиллардан бири сифатида таъкидланди. Бунинг натижасида, гиёҳванд моддаларнинг тарқалиши ва уларнинг ноқонуний айланмаси билан боғлиқ таҳдидлар минтақадаги ҳафвсизлик ва барқарорликка таҳдид солувчи асосий манбаа сифатида мустаҳкам ўрин олди.

Йиғилиш иштирокчилари Ўзбекистоннинг гиёҳванд моддаларнинг тарқалишига қарши курашнинг Миллий стратегия доирасида тизимдаги кучларни мувофиқлаштиш борасида олиб бораётган ҳарактлари юқори баҳоланди. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан трансмиллий гиёҳванд гуруҳлар фаолиятини аниқлаш ва уларни бартараф этиш, контрабанда йўлларини ёпиш, гиёҳванд моддалар етиштирилаётган майдонларни йўқ қилишга йўналтирилган «Қора дори» ва «Опиум» деб номланган махсус тадбирлар ўтказилмоқда. Шунингдек, 2011-2015 йилларда гиёҳванд моддаларнинг суиистеъмол қилиниши ва ноқонуний айланмасига қарши кураш бўйича комплекс чора-тадбирлар Дастури доирасида халқаро ва маҳаллий ташкилотларни жалб этган ҳолда, кенг кўламдаги ишлар амалга оширилмоқда. 

 

 

Шархлар
Реклама