Қурбон Ҳайитини нишонлаш тўғрисида Президент қарори эълон қилинди
08 октябр 2013, 17:25 2248 кўрилди
altУнга кўра, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг жорий йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 15 октябрь сешанба кунига тўғри келиши ҳақидаги  мурожаатини инобатга олиб, 2013 йил 15 октябрь дам олиш куни деб белгиланди ва мамлакатимизда байрам сифатида кенг нишонланади. 
 
Республика “Нуроний”, “Маҳалла” жамғармалари ва бошқа барча мутасадди идора, жамоат ташкилотларига Қурбон ҳайитининг жойларда тартибли ва юқори даражада, халқимизнинг миллий қадриятларига мос равишда ўтиши учун тегишли тадбирларни амалга ошириш топширилди. 
Шархлар
Реклама