Қозоғистон Президенти Ўзбекистонга келди
14 июн 2013, 12:23 932 кўрилди

altТошкент аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов кутиб олди.

Бу галги олий даражадаги Ўзбекистон-Қозоғистон учрашувига анъанавий дўстлик ва ишонч муҳитида давлатлараро ҳамда минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар муҳокамаси учун қулай имконият сифатида қаралмоқда.

Қозоғистон Ўзбекистоннинг минтақадаги муҳим савдо шеригидир. 2012 йил якунига кўра, ўзаро товар айирбошлаш ҳажми қарийб 2,8 миллиард АҚШ долларини ташкил этди.

Халқларимизнинг кўп асрлик муштарак анъаналари, урф-одат ва қадриятларига асосланган маданий-гуманитар ҳамкорлик масалалари ҳам давлат раҳбарларининг диққат марказида туради.

Расмий ташрифнинг асосий тадбирлари 14 июнга мўлжалланган.

Аввал хабар қилинганидек, музокаралар якунида Стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома, шунингдек, Ўзбекистон-Қозоғистон ҳамкорлигини турли соҳаларда янада ривожлантиришга қаратилган ўзаро манфаатли икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган

Шархлар
Реклама