Қишлоқ жойларда қуриладиган арзон уй-жойлар маҳалла тавсияси асосида берилади
29 ноябр 2016, 13:14 3476 кўрилди

alt

Вазирлар Маҳкамасининг 24 ноябрдаги Қарори билан Ариза берувчи - уй қурувчининг фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг тавсиялари асосида 2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастурида иштирок этиши тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Norma.uz нашри ушбу низомда белгиланган тартиб-қоидалар тўғрисида эксперт шарҳини эълон қилди.

Ариза берувчи - уй-жойга муҳтож бўлган, мунтазам қишлоқ жойларда яшайдиган Ўзбекистон Республикасининг 18 ёшга тўлган фуқароси дастурда иштирок этиш учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи раиси (оқсоқоли) номига ариза бериши керак. Унга қуйидаги ижтимоий мезонларга мувофиқлигини тасдиқлайдиган ҳужжатлар илова килинади:

  • ариза берувчида мулк ҳуқуқида турар жойнинг йўқлиги ва турар жойда ижара шартларида ёки яшаш учун яроқсиз турар жойда яшаши;
  • бошқа оила ёки бошқа оилалар билан бир уйда (бир квартирада) яшаши;
  • кўп болалилиги;
  • оиланинг кам таъминланганлиги;
  • бир ёки ундан кўп бола ота-оналардан бири (тўлиқ бўлмаган оила) томонидан тарбияланиши ва боқилиши;
  • ариза берувчининг оила аъзолари орасида сурункали касалликнинг оғир турларидан азоб чекувчи ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ алоҳида хонада яшашга муҳтож бўлган шахсларнинг мавжудлиги;
  • ариза берувчининг оила аъзолари орасида биринчи гуруҳ ногиронининг мавжудлиги;
  • уй-жой майдонининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган уй-жой майдонининг ижтимоий нормасига мувофиқ эмаслиги.

Ҳужжатлар ваколатли шахс томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, унинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда тилхат билан ариза берувчига топширилади. Ариза қабул қилинган ва рўйхатга олинган санадан бошлаб икки иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқилади.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ариза берувчининг уй-жой шароитларини ўрганади, ўрганиш якунлари бўйича ариза берувчида уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёж амалда мавжудлиги ёки йўқлиги тўғрисида 2 нусхада текшириш далолатномасини тузади. Нусхалардан бири ариза берувчига имзо қўйдириб топширилади.

Ушбу тадбирлар натижалари бўйича бир иш куни мобайнида ариза берувчига тасдиқланган шакл бўйича ёзма тавсия берилади ёки уни беришни ёзма шаклда рад этади.

Рад этишнинг сабаблари қуйидагилар бўлиши мумкин:

  • ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилиши;
  • тақдим этилган ҳужжатларда ишончсиз ёки бузилган маълумотлар мавжудлиги;
  • ариза берувчининг уй-жой шароитларини ўрганиш якунлари бўйича тузилган текшириш далолатномасида ариза берувчининг уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжи йўқлиги фактини асослаб кўрсатиш;
  • Дастур ва қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жой қуриш дастурлари доирасида илгари қишлоқ жойларда арзон уй ёки якка тартибдаги уй олган уй қурувчининг такрорий мурожаати.

Рад этиш тўғрисидаги ёзма билдиришномада 5 кундан ортиқ бўлмаган муддат кўрсатилади, мазкур муддат ичида ариза берувчи сабабларни бартараф этиб, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин. Ўрнатилган муддат тугагандан сўнг ариза берувчи томонидан берилган ариза қайта кўриб чиқилмайди.

Ёзма тавсия бериш рад этилган ва аризалари кўрмасдан қолдирилган ариза берувчилар такрорий аризани кейинги йилда беришга ҳақлидир.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Мехмон
  08 декабр 2016, 19:33
Бошлангич бадали жуда юкори. Хаменбоб кредит ажратилса максадга муофик буларэди ойлик маош хам бунча эмас
Бердиёр
  30 ноябр 2016, 21:45
Тулов тартиби хаккида малумот берсангиз
Мехмон
  30 ноябр 2016, 11:48
Туловлар тартиби хакида маълумот берсангиз
Мехмон
  29 ноябр 2016, 14:01
Ерни увол килмай Россиядаги каби куп каватли энергия тежамкорлиги юкори уй курилармикан
Мехмон
  29 ноябр 2016, 13:34
мени саволим уй-жойларга факат 18 ёшга тулган булиши керакми. Уй-жойга мухтож бошка ёшдагилар бунга хакли эмасми. жавоб учун рахмат.
Реклама