Қирғизистон Президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди
24 декабр 2016, 21:26 2562 кўрилди

alt

Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбоев 24 декабрь куни амалий ташриф билан Самарқандга келди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбоев Ҳазрати Хизр мажмуига ташриф буюриб, Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди ва унинг ёрқин хотирасига ҳурмат бажо келтирдилар. Ислом Каримов руҳи покига Қуръон тиловат қилинди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

alt

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама