Туробжон Жўраев Самарқанд вилоятига ҳоким этиб тайинланди
10 ноябр 2017, 08:29 2147 кўрилди

alt

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси 15-банди ва 102-моддаси ҳамда халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашининг қарорига мувофиқ Туробжон Икромович Жўраев Самарқанд вилояти ҳокими лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар беради.

Т. Жўраев 2000-2004 йилларда Молия вазирининг ўринбосари, 2004-2008 йилларда Халқ таълими вазири, 2008-2011 йилларда Сурхондарё вилояти ҳокими, 2011-2013 йилларда эса Қашқадарё вилояти ҳокими лавозимларида фаолият юритган.

2017 йилнинг апрель ойидан буён Тошкент вилоятининг Бекобод тумани ҳокими бўлиб ишлаб келаётган Жўраев июнь ойида Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланган эди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама