Тожикистон ҳукумати инсонпарварлик ёрдами учун Ўзбекистонга миннатдорлик билдирди
18 март 2017, 15:35 1836 кўрилди

alt

Ўзбекистоннинг Душанбе шаҳридаги элчихонасига Тожикистон Республикаси ҳузуридаги Фуқаро муҳофазаси ва фавқулодда вазиятлар бўйича қўмита раиси Рустам Назарзода томонидан мактуб йўлланди, деб хабар беради ТИВ матбуот хизмати.

Қўмита раиси ўз мактубида йил бошида мамлакат тоғли ҳудудларида рўй берган 500дан зиёд қор кўчкилари оқибатида жабрланганларга Ўзбекистон томонидан юборилган инсонпарварлик ёрдами учун самимий миннатдорлик билдирди. 

Эслатиб ўтамиз, 7 март куни Ўзбекистон ФВВ Тожикистонга озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармон ва тиббиёт буюмлари, қурилиш материаллари, кўмир, иссиқ кийим ва биринчи эҳтиёж учун зарур бошқа товарлардан иборат ҳажми 60 тоннани ташкил этадиган инсонпарварлик ёрдамини етказиб берди. 

Рустам Назарзода шунингдек, энг зарур вақтда қўллаб-қувватлагани учун Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигига ҳам миннатдорлик сўзлари изҳор қилинган мактуб йўллади, дейилади хабарда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама