Тошкентнинг яна 4та туманида ҳоким алмашди
19 апрел 2017, 10:48 2195 кўрилди

alt

Куни кеча Тошкент шаҳрининг Чилонзор ва Юнусобод туманларига янги ҳокимлар тайинлангани ҳақида хабар берган эдик. Шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати маълумотларига кўра, пойтахтнинг яна 4та туманида ҳокимлар алмашди.

Миробод тумани ҳокимлигига Пўлатов Шуҳрат Абдужаббарович тайинланди. Пўлатов Шуҳрат шу вақтга қадар “Тошкент механика заводи” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси сифатида ишлаб келар эди.

Сергели тумани ҳокими этиб Раҳмонов Бахтиёр Султонович тайинланди. У аввал Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари лавозимида эди.

Учтепа туманига Иргашев Шавкатбек Турдиевич ҳоким бўлди. Иргашев Шавкатбек кўп йиллар давомида Мирзо Улуғбек тумани ҳокими сифатида фаолият кўрсатган.

Яшнобод туманига Иқтисодиёт вазири ўринбосари сифатида фаолият юритиб келаётган Дилмурод Турдиев Раҳматжонович ҳоким этиб тайинланди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамдаTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Мехмон
  19 апрел 2017, 17:39
Тугриси, хайрон коладиган холатлар жуда КУП.
Президент эркин иктисодий асосга эга , конуний шу жумладан
инсон манфаати устивор булган тараккиётни амалга ошириш учун
жон куйдирсаю бевосита президент вакили хисобланган хокимлар каршилик килишса, локайд булишса, тушунишмаса...
Туман хокимларини барини кайта куриб чикиш керак.
Хокимларни халк билан биргаликда харакат килиш, халкни рухини кутариб эртанги кунга ишончини ошириш урнига халкни
менсимаслик ва фукоролар уз хак хукукини имтиёз , имкониятларни
хокимлардан талашиб, сотиб олиб, саргардон булиб келаётганлиги албатта ачинарли холатдир.
Маош олса имтиёзлар булса
халол яшайверишса булмасмикин.
Менимча утиш даврини хисобга олиб истисно тарикасида хокимликка дипломга караб эмас бошкарув салохияти тугма иктидор ва халол харакатчан ва жараёнларни муофиклаштираолувчи тугма сезгига эга инсонларни тайинлаб туриш керак.
Хаёт бир маромга тушгач Яна диплом талаб килиш керак.
Чунки бошкарув салохиятни укиб урганиб булмайди.
Дипломлар бошкарув салохияти учун эмас сохалар билими учун берилади.
Рости хамда борки муаммо ишкалликлар шу дипломли чаласаводлар туфайли эмасми.!?
Реклама