Ташқи ишлар вазирлигида ЮНИСЕФ вакили қабул қилинди
11 октябр 2013, 14:12 688 кўрилди

altР.Фюдерич Ўзбекистонда вакил бўлиб тайинланганлиги ҳақидаги ЮНИСЕФ ижрочи директори Э. Лейкнинг хатини топширди.

Ундан сўнг бўлиб ўтган мулоқот чоғида соғлиқни сақлаш, таълим ва бошқа ижтимоий-иқтисодий соҳаларда амалга оширилаётган лойиҳаларнинг бориши, шунингдек ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, томонлар умумий ҳаражати 42,2 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 2010-2015 йилларда Мамлакатлараро дастурнинг омадли якун топишига ва Ўзбекистон ҳамда ЮНИСЕФ ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга қизиқиш билдирдилар.

Шархлар
Реклама