Ташқи ишлар вазирлигида Покистон элчиси билан учрашув
17 июл 2013, 09:29 744 кўрилди

altТИВ ахборот хизматининг хабар беришича, мулоқотда икки томонлама манфаатли, шу жумладан халқаро ташкилотлар доирасидаги барча йўналишларда ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон ва Покистон минтақадаги сиёсий-иқтисодий жараёнларнинг иштирокчиси сифатида Марказий Осиё ва қўшни мамлакатларнинг барқарор ва хафвсиз ривожланиши учун зарур шарт-шароитлар яратишга манфаатдор эканликлари таъкидланди.

Учрашувда маданий-гуманитар соҳада муносабатларни ривожлантириш масалалари бўйича ҳам ўзаро фикр алмашилди.

Шархлар
Реклама