Судланганлиги сабабли ишга қабул қилмаслик ғайриқонуний бўлади
14 сентябр 2017, 10:08 1856 кўрилди

 

Адлия вазирлигида «Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси устида иш олиб борилмоқда. Лойиҳа Facebook ижтимоий тармоғидаги "Адлия билан мулоқот" гуруҳида эълон қилинган, деб хабар беради "Норма".

Қайд этилишича, МКнинг 78-моддаси иккинчи қисмини янги хатбоши билан тўлдириш таклиф этилмоқда. Унга кўра, ишга қабул қилишни ғайриқонуний равишда рад этиш рўйхатида, қонунда кўзда тутилган ҳолатларни истисно қилган ҳолда, судланганлиги ҳамда яқин қариндошларининг судланганлиги сабабли рад этиш назарда тутилмоқда.

Лойиҳа ўзгартирилиши, қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Шархлар
Реклама