Славенко Терзич Сербиянинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланди
22 октябр 2013, 18:15 675 кўрилди

altЭлчи Ўзбекистон Республикаси Президентига аталган ишонч ёрлиғини топширди.
Бўлиб ўтган суҳбат чоғида Ўзбекистон-Сербия алоқаларининг бугунги ҳолати ва истиқболлари кўриб чиқилди.
Таъкидландики, битим ва келишувларни имзолаш орқали ўзаро сиёсий мулоқотни янада чуқурлаштириш, турли соҳаларда алоқаларни мустаҳкамлашга ҳар икки томоннинг қизиқиши катта.
Жумладан, томонлар ташқи ишлар вазирликлари ўртасида мунтазам ва икки мамлакат ишбилармон доира вакилларининг тўғридан-тўғри алоқаларини йўлга қўйишдан манфаатдор эканликларини маълум қилдилар.

 

Фото Б.Мамажонов

Шархлар
Реклама