Сингапур делегацияси Ўзбекистонга келади
21 октябр 2013, 17:07 755 кўрилди

altТашрифдан кўзланган мақсад икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашдан иборат. Грейс хонимга мамлакат ташқи ишлар, савдо ва санот вазирликлари вакиллари ҳамрохлик қилади.

Ташриф доирасида Сингапур делегацияси раҳбари Ўзбекистон Республикаси бош вазири биринчи ўринбосари - молия вазири Рустам Азимов билан учрашади.

Шунингдек, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигида ҳам музокаралар олиб бориш режалаштирилган.

Грейс Фу ўз навбатида Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети талабалари билан учрашиш ҳамда Самарқанд шаҳрига ташриф буюришни режалаштирган.

Шархлар
Реклама