Сингапур делегацияси Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида бўлди
25 октябр 2013, 10:10 680 кўрилди

 

alt

Мамлакатимизга ташриф буюрган Сингапур Республикаси Бош вазири идорасидаи вазир, ташқи ишлар бўйича иккинчи вазир, атроф-муҳит ва сув ресурслари бўйича иккинчи вазир Грейс Фу  раҳбарлигидаги делегация 24 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида музокара ўтказди.

 

Мулоқот чоғида Ўзбекистон билан Сингапур ўртасидаги алоқалар изчил ривожланиб бораётгани, бунда икки давлат раҳбарларининг учрашувларида эришилган келишувлар муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилаётгани алоҳида таъкидланди.

 

Учрашувда мамлакатларимиз БМТ ва бошқа қатор нуфузли халқаро сиёсий ва молиявий институтлар доирасида фаол ҳамкорлик қилиб келаётгани қайд этилди. Ўзбекистон билан Сингапур ўртасидаги алоқаларнинг бугунги аҳволи ва истиқболи, идоралараро муносабатларни кенгайтириш, томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик масалалар юзасидан фикр алмашилди. Келгусида ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, сармоявий соҳадаги алоқаларни  кенгайтириш, илғор технологияларни жорий этган ҳолда қатор қўшма лойиҳаларни амалга оширишдан икки томон ҳам манфаатдор экани таъкидланди.

 

Сингапур делегацияси мамлакатимизнинг қатор вазирлик ва идораларида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан музокаралар ўтказади.

 

Фото: Б.Мамажонов

 

Шархлар
Реклама