Шавкат Мирзиёевга Сеулнинг фахрий фуқароси унвони берилди
24 ноябр 2017, 18:11 798 кўрилди

 

24 ноябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев Корея Республикаси пойтахти мэриясига ташриф буюрди. Давлатимиз раҳбарини Сеул шаҳри мэри Пак Вон Сун кутиб олди. Бу ерда Ўзбекистон Президентига Сеул шаҳрининг фахрий фуқароси унвонини беришга бағишланган маросим бўлиб ўтди. 

Учрашувда замонавий технологиялар асосида шаҳарни бошқариш, транспорт тизими ва уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш бўйича самарали тизимни ташкил этиш соҳасида Жанубий Кореянинг илғор тажрибасидан фойдаланиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Шаҳарсозлик, архитектура ва ландшафт дизайни соҳаларида ўзаро фаол ҳамкорлик қилиш муҳимлиги қайд этилди. 

Шавкат Мирзиёев халқлар ўртасидаги дўстлик рамзи сифатида Тошкент шаҳрида Сеул кўчасини ташкил қилиш таклифини билдирди. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамдаTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 
Шархлар
Мехмон
  28 ноябр 2017, 18:31
Мухтарам Президентимизни чин юракдан табриклаймиз. Сизнинг обруйингиз халкингизнинг обруйидир. Сог-омон юринг.
Реклама