Шавкат Мирзиёев Владимир Путинга ҳамдардлик билдирди

фев 12 / 2018

alt

Шавкат Мирзиёев Подмосковьеда Ан-148 самолёти ҳалокати оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга ҳамдардлик изҳор этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг матбуот хизмати хабар қилади.

11 февраль куни  Подмосковьеда “Саратов авиалиниялари” компаниясининг Москвадан Орскка учган Ан-148 йўловчи самолёти авиаҳалокатга учради. Ҳаво кемаси бортида 71 киши — 65 йўловчи ва 6 нафар экипаж аъзоси бўлган. Уларнинг ҳеч бири омон қолмаган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *