Шавкат Мирзиёев ва Мун Чжэ Ин расмий делегациялар иштирокида музокаралар ўтказишди
23 ноябр 2017, 11:44 442 кўрилди

alt

 

23 ноябрь куни Корея Президентининг “Чонг Ва Дэ” (“Мовий сарой”) қароргоҳида Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради president.uz.

Шавкат Мирзиёев ва Мун Чжэ Иннинг тор доирадаги музокарасида ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг узоқ истиқболга мўлжалланган устувор йўналишлари, томонларни қизиқтирган долзарб минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан атрофлича фикр алмашилди. 

Сўнг мулоқот икки мамлакат расмий делегацияларининг кенгайтирилган таркибдаги музокарасида давом эттирилди. Томонлар савдо-иқтисодий, сармоявий, маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтиришга оид масалаларни муҳокама қилди. 

Олий даражадаги учрашувда ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш учун мавжуд имконият ва салоҳият тўлиқ ишга солинмаётгани қайд этилди. Ушбу кўрсаткичларни янада ошириш бўйича янги қадамлар ташланиши таъкидланди. 

Президентимизнинг Корея Республикасига ташрифи давом этмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамдаTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама