Шавкат Мирзиёев Қозоғистондаги фожиада ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик йўллади

янв 18 / 2018

alt

Шавкат Мирзиёев Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳалок бўлганларнинг оиласи ва яқинларига ҳамдардлик йўллади, деб хабар беради «Ахборот 24» дастури.

Бугун, 18 январь куни Қозоғистоннинг Ақтўбе вилояти Иргиз туманида автобуснинг ёниб кетиши оқибатида 52 киши ҳалок бўлди, 5 киши жароҳатланди, йўловчиларнинг катта қисми Ўзбекистон фуқароларидир.

Президентнинг топшириғига кўра махсус Ҳукумат комиссияси ташкил этилди ва ФВВнинг махсус борти Тошкент шаҳридан Ақтўбе шаҳрига (Қозоғистон) учиб кетди.

Махсус Ҳукумат комиссиясига Қозоғистон вакиллари билан ҳамкорликда содир бўлган фавқулодда вазият сабабларини ўрганиш, Ўзбекистон фуқароларининг шахсини аниқлаш вазифалари топширилди.

Шунингдек, комиссияга ҳалок бўлганлар ва жабрланганларни Ватанига олиб келиш, уларнинг оиласига барча зарур бўлган ёрдамни кўрсатиш вазифаси юклатилди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *