Шавкат Мирзиёев Сочи шаҳрига етиб борди
10 октябр 2017, 19:01 1154 кўрилди

alt

Шавкат Мирзиёев Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун 10 октябрь куни Россия Федерациясининг Сочи шаҳрига келди. Бу ҳақда ЎзА хабар қилади.

Ўзбекистон Президентини Сочи халқаро аэропортида Россия расмий доиралари ва МДҲ Ижроия қўмитаси вакиллари кутиб олди. 

МДҲ Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисининг асосий тадбирлари 11 октябрга мўлжалланган. 

Президент Шавкат Мирзиёев Сочи шаҳрида икки томонлама қатор учрашувлар ҳам ўтказади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама