Шавкат Мирзиёев "Сарой жавоҳири" сериалидаги Тангем билан кўришди
25 ноябр 2017, 12:38 8101 кўрилди

alt

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 23 ноябр куни “Чонг Ва Де” (“Мовий сарой”)да “Сарой жавоҳири” сериалида Тангем образини яратган Ли Ёнг Э билан учрашди. Бу ҳақда Жанубий Корея матбуотига асосланиб Daryo.uz хабар беради.

Шавкат Мирзиёев ва унинг рафиқаси Зироатхон Мирзиёева шарафига Жанубий Корея Президенти қароргоҳида уюштирилган кечки овқатда санъат ва маданият арбоблари қаторида ўзбек томошабинларига “Сарой жавоҳири” сериалидаги Тангем образи орқали яхши таниш бўлган 46 ёшли актриса Ли Ёнг Э ҳам ташриф буюрган.

Хабарда ёзилишича, кечки овқат вақтида Тангем тайёрлаган овқатлардан бири меҳмонларга тортилган. Тадбирда сериалдаги “Онара” қўшиғи ҳам ижро этилган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамдаTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 
Шархлар
Мехмон
  28 ноябр 2017, 18:26
Президентимизни оллох сог ва омон сакласин.
Реклама