Шавкат Мирзиёев Эронга таъзия билдирди
13 ноябр 2017, 12:46 1367 кўрилди

alt

Шавкат Мирзиёев Эроннинг Кармоншоҳ ва Илом вилоятларида кучли зилзила натижасида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани ва жароҳат олгани муносабати билан мамлакат Президенти Ҳасан Руҳонийга ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг матбуот хизмати хабар беради.

Якшанба куни Эрон ва Ироқ чегарасида магнитудаси 7,2 баллга тенг зилзила содир бўлди. Ҳодиса оқибатида 210 киши ҳалок бўлди, 2,5 минг нафарга яқин киши жабрланди. 70 мингга яқин киши бошпанасиз қолди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама