Шавкат Мирзиёев Эронга ҳамдардлик билдирди
19 апрел 2017, 12:00 1362 кўрилди

alt

Шавкат Мирзиёев Эрон Президенти Ҳасан Руҳонийга мазкур мамлакатнинг бир қатор ҳудудларида юз берган кучли сув тошқинлари оқибатида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлгани ва бедарак йўқолгани муносабати билан ҳамдардлик мактуби йўллади.

Давлатимиз раҳбари Эрон Президенти ва халқига, қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик туйғуларини изҳор этди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар беради.

Тинимсиз ёғингарчиликлар туфайли Эроннинг бешта провинциясида сув тошқинлари кўприкларни бузиб, коммуникацияларни йўқ қилган. Табиий офат оқибатида 40 нафардан ортиқ киши вафот этган, 22 киши бадарак йўқолган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Мехмон
  19 апрел 2017, 17:18
саудия билан туркияга туҳмат қилганига бўлгандир.нимаики бўлса -оллоҳни иҳтиёри билан
Реклама