Шавкат Мирзиёев Эрон Президентига ҳамдардлик билдирди
19 феврал 2018, 15:54 1402 кўрилди

alt

Президент Шавкат Мирзиёев Исфаҳон вилоятида юз берган авиаҳалокат оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан Эрон Президенти Ҳасан Руҳоний ва Эрон халқига ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар беради.

Эроннинг “Aseman Airlines” авиакомпаниясига тегишли йўловчи самолёти Теҳрондан Ясуж шаҳрига парвозга кўтарилгандан 50 дақиқа ўтиб Исфаҳон вилояти, Семир шаҳри ҳудудида ҳалокатга учради. Оқибатда унинг бортида бўлган 60 йўловчи ҳамда 6 нафар экипаж аъзоси ҳалок бўлди. 

 UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама