Шавкат Мирзиёев Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилди
16 феврал 2018, 14:18 967 кўрилди

alt

Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига ташрифини Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилишдан бошлади, деб хабар қилади давлат раҳбаринг матбуот хизмати.

Президентга шу ерда Абдухолиқ Ғиждувоний ва Баҳоуддин Нақшбанд таваллуд саналарини нишонлаш, «Етти пир» номи билан машҳур қадамжоларни обонлаштириш лойиҳалари ҳақида маълумот берилди.

Шавкат Мирзиёев режалаштирилган қурилиш ишлари мазмунан чуқур ўйланмаганини танқид қилди. Алломаларимиз юбилей саналарини уларга муносиб тарзда, дунё олимларини жалб қилган ҳолда юксак савияда нишонлаш зарурлигини таъкидлади. «Етти пир» мақбараларини обод қилиш, уларни бир йўл билан боғлаш лойиҳаларини такомиллаштириш бўйича кўрсатмалар берди.

 UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама