Сенат амнистия тўғрисида қарор қабул қилди
12 октябр 2016, 14:02 3935 кўрилди

alt

Аввалроқ Олий Мажлис сенатига Шавкат Мирзиёев томонидан амнистия актини қабул қилиш тўғрисида тақдимнома киритилган эди.

12 октябрь куни Олий Мажлис сенати Конституциянинг 24 йиллиги муносабати билан амнистия актини қабул қилди, деб хабар беради UzReport.

Амнистия тўғрисидаги қарорга мувофиқ, аёллар, жиноят содир этган вақтда 18 ёшга тўлмаган шахслар, 60 ёшдан ошган эркаклар, чет давлатлар фуқаролари, I ва II гуруҳ ногиронлари, фаол шаклдаги сил касаллиги беморларини жазодан озод қилинади.

Бундан ташқари, эҳтиётсизлик орқасида жиноят содир этган шахслар, шунингдек ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жиноятларни қасддан содир этганлиги учун биринчи марта ҳукм қилинган шахслар, шунингдек, жазо муддати тугашига уч йилдан кам вақт қолган шахслар жазодан озод қилинади.

Қасддан қилинган жиноятлар учун ўн йилгача озодликдан маҳрум этилган ва амнистия тўғрисидаги акт бўйича озод қилинмайдиган шахсларнинг ўталмаган жазо муддатининг учдан бир қисмини, ўн йилдан кўпроқ муддатга ҳукм қилинганларнинг - тўртдан бир қисмини қисқартириш кўзда тутилган.

Шунингдек, яхши томонга ўзгариш йўлига қатъий тарзда ўтган, тақиқланган ташкилотлар фаолиятидаги иштироки, уларнинг таркибида тинчлик ва хавфсизликка қарши ёки жамоатчилик хавфсизлигига қарши жиноятларни содир этган учун биринчи марта озодликдан маҳрум этилган шахслар жазодан озод этилади.

Ушбу қарор эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ичида ижро этилиши лозим.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram каналида ҳам кузатиб боринг. Каналга ўтиш:https://telegram.me/uz24news_uz

Шархлар
Durdona
  17 октябр 2016, 10:34
Meni firibgarli yo'li bilan 4 farzandim bilan ko'chada qoldirgan Fayzieva Gulshod va Isaeva Yelenandan menga keltirgan zararini qoplashga yordam berin ular hozirda 168 modda bilan ozodlikdan mahrum qilingan.Men 4 farzandim bilan ko'chada qoldim iltimos yordam berdim.
Мехмон
  16 октябр 2016, 22:45
189 modda bilan bir yilda 2 marta hukum qilingan bulsa aminisiya ga chiqadimi
Реклама