Санкт-Петербург шаҳри вице-губернаторлари Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди
08 ноябр 2017, 19:25 1065 кўрилди

alt

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри вице-губернаторлари О.Марков ва А.Митянина бошчилигидаги делегация Самарқанд шаҳрига ташриф буюрди. 

Меҳмонлар Ҳазрати Хизр мажмуасида бўлиб, Биринчи Президентимиз Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди, деб хабар беради ЎзА. 

Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Т.Жўраев билан учрашувда Ўзбекистон ва Россия ўртасида барча соҳаларда ҳамкорлик алоқалари жадал ривожланиб бораётгани қайд этилди. 

Россиялик меҳмонлар Самарқанд шаҳрида фаолият бошлаган Россия Федерациясига меҳнат мигрантларини тайёрлаш ва жўнатиш маркази очилиш маросимида иштирок этди. Бу ерда яратилган шароит ва имкониятлар билан танишди. 

Ташриф давомида делегация аъзолари Самарқанд шаҳридаги тарихий обидалар ва диққатга сазовор жойларни томоша қилди. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама