Самарқандга Қозоғистон орқали ўтувчи йўл февраль ойида очилади
09 янвuary 2017, 13:12 2212 кўрилди

alt

Тошкент ва Самарқандни боғловчи М-39 (887,8−911,9-километрлари) автомобиль йўлининг Қозоғистоннинг Мақтарал тумани орқали ўтувчи қисмини очиш бўйича протокол имзоланди.

Ҳужжат 6 январь куни Ўзбекистон ТИВнинг алоҳида топшириқлар бўйича элчиси Илҳом Неъматовнинг Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Ерик Утембаев билан Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокимиятида бўлиб ўтган учрашуви чоғида имзоланган. Унда шунингдек, Қозоғистон бош вазирининг инвестициялар ва ривожланиш бўйича ўринбосари Роман Скляр ва Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокими Жансеит Туймебаев иштирок этди, деб хабар қилади вилоят ҳокимияти сайти.

Автомобиль йўлини реконструкция қилиш ишлари февраль ойида якунига етиши кутилмоқда. Бундан ташқари чегарадош ҳудудда махсус пост бунёд этилиб, унда солиққа солинмайдиган юклар айланмаси назорати амалга оширилади.

Маълумот учун, Мақтарал орқали ўтувчи М-39 автомобиль йўли 2006 йилда ёпилган эди.

Фото: ontustik.gov.kz

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама