Самарқандда қуёш фотоэлектр станцияси лойиҳаси тақдимоти бўлиб ўтди (ФОТО)
22 ноябр 2013, 12:16 1940 кўрилди

alt

"Қуёш энергияси технологиялари тенденция ва истиқболлари" мавзусидаги Осиё қуёш энергияси форумининг олтинчи мажлиси иштирокчилари 21 ноябрь куни Самарқандга ташриф буюрди ва қуёш фотоэлектр станцияси лойиҳасининг тақдимотида иштирок этди.

Самарқанд вилоятида қуёш фотоэлектр станциясини қуриш учун 400 гектар ер ажратилди. Форум қатнашчилари лойиҳа тақдимотида иштирок этиб, станция макети билан танишдилар.

Самарқанд вилоятида қуёш фотоэлектр станциясининг барпо этилиши ҳудудни йилига 150 миллиарддан ортиқ кВт/соат электр энергияси билан таъминлаш имконини беради. Ҳар йили 40 миллион куб метр табиий газ тежалади, атмосферага чиқадиган буғ газлари 200 минг тоннадан кўпроқ  камаяди. Қуёш фотоэлектр станциясининг ишга туширилиши натижасида 50 киши иш билан таъминланади.

Ҳозирда Ўзбекистон ва Осиё тараққиёт банкининг ўзаро манфаатли қўшма лойиҳаларидан бири бўлган 100 МВт қувватга эга қуёш фотоэлектр станциясининг техник-иқтисодий асослари ишлаб чиқилмоқда. Мазкур лойиҳа Осиё тараққиёт банкининг имтиёзли кредити ва Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

Халқаро форум иштирокчилари шунингдек, Самарқанд шаҳрининг диққатга сазовор жойлари, жумладан, Регистон майдони, «Афросиёб» музейи, Мирзо Улуғбек обсерваториясини бориб кўрдилар. Оқдарё туманидаги «Пўлатдархон» маҳалласида бунёд этилган замонавий уй-жойлар эса Форум қатнашчиларидавлоятнингҳам катта қизиқиш уйғотди.
 

alt

alt

alt

Фото: Алишер Исроилов (ЎзА)

Шархлар
Реклама