Россияда 4 нафар ўзбекистонлик газдан заҳарланиш оқибатида вафот этди
12 янвuary 2018, 12:59 1346 кўрилди

alt

11 январь куни тунги вақтда Россиянинг Рязань вилоятида жойлашган Шереметьево қишлоғидаги уйда 4 нафар Ўзбекистон фуқароси ис газидан заҳарланиш оқибатида вафот этган, яна бири оғир аҳволда касалхонага етказилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилади. Аниқланишича, заҳарланган фуқароларнинг барчаси расман маҳаллий фермер хўжалигида меҳнат қилган. 

ТИВ ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар рўйхатини эълон қилди:

1. Самадов Панжи Норсоатович, 10.05.1966 й.т., Сурхондарё вилояти Денов тумани;

2. Пазилов Урмонжон Нумонович, 22.01.1966 й.т., Андижон вилояти Жалақудуқ тумани;

3. Мирзожонов Алижон Йўлдошович, 25.09.1969 й.т., Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани;

4. Ҳайитов Самат Илмуратович, 09.07.1981 й.т., Навоий вилояти Навбаҳор тумани.

Ўзбекистон фуқароси Саидов Шерхон Муҳаммадович (26.11.1990 й.т., Бухоро вилояти Ғиждувон тумани) Ряжский тумани шифохонасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси вакиллари тезкор амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида Рязань вилоятига жўнаб кетишган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Faceook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама