Россия Хавфсизлик кенгаши Котиби Самарқандда бўлди
21 сентябр 2017, 18:50 923 кўрилди

alt

Ўзбекистонга ташриф буюрган Россия Хавфсизлик кенгаши Котиби Н.Патрушев бошчилигидаги Россия делегацияси 21 сентябрь куни Самарқанд шаҳрида бўлди. 

Меҳмонлар дастлаб Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов мангу ором топган маскан – Ҳазрати Хизр мажмуасини зиёрат қилди. Буюк Йўлбошчимиз қабрига гул қўйиб, ҳурмат бажо келтирди, деб хабар қилади ЎзА. 

Шундан сўнг меҳмонлар Хўжа Дониёр мақбараси, дунёга машҳур Регистон ансамблини томоша қилди. Ушбу мажмуалар билан танишув чоғида мамлакатимизда аждодларимиздан мерос тарихий-маданий объектларни асраб-авайлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди. 

Делегация аъзолари Самарқанддаги бошқа тарихий-маданий ёдгорликлар, диққатга сазовор жойлар билан танишди. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама