Россия Федерал Мажлиси спикери Ўзбекистонга келади
12 ноябр 2013, 15:38 716 кўрилди

alt

Спикер Валентина Матвиенко бошчилигидаги Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерацияси Кенгаши делегацияси шу йилнинг 12-13 ноябрь кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади. Бу ҳақда Россия парламенти юқори палатаси хабар берган. 

Делегация таркибидан шунингдек, Федерал Мажлис раиси ўринбосари Ильяс Умаханов ва Халқаро масалалар қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Владимир Жабаровлар ҳам ўрин олган.

Манбанинг хабар беришича, ташриф доирасида Россия делегацияси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатасида музокаралар олиб боради. Шунингдек, ҳукумат аъзолари билан учрашувлар режалаштирилган. 

Бўлиб ўтадиган учрашувларда Ўзбекистон ва Россия ҳамкорлигининг истиқболлари, хусусае қонунчилик органлари ўртасидаги мулоқотларни фаоллаштириш йўллари муҳокама қилинади. 

Ташриф арафасида Матвиенко Россия ва Ўзбекистон алоқалари жадаллик билан ривожланаётганини таъкидлаб ўтди. "Мамлакатларимиз сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий -гуманитар соҳаларда фаол ҳамкорлик қилиб келмоқда", — деб ёзади спикерга таянган парламент матбуот хизмати.

Матвиенконинг қайд этишича, Ўзбекистон МДҲда Россиянинг бешта етакчи иқтисодий ҳамкорларидан биридир. 2012 йилда ўзаро товар айирбошлаш ҳажми $4 млрд.га етган. 

 

Шархлар
Реклама