Ҳукумат таркибидаги ўзгаришлар тўғрисида ахборот берилди
20 апрел 2017, 11:27 3106 кўрилди
alt
 
Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали март-апрель ойлари давомида ҳукумат таркибида рўй берган ўзгаришлар ҳақида ахборот берди.
 
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 апрелдаги қарорига мувофиқ Баҳром Қурбонович Шарипов - “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси бошқарувининг раиси лавозимига тасдиқланди.
 
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 апрелдаги қарорига мувофиқ Алимов Наврўзжон Раимжонович - «Ўзагроэкспортбанк» акциядорлик тижорат банки Бошқарув Раиси лавозимига тайинланди, шу муносабат билан Ташқи иқтисодий миллий банки бошқаруви раисининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.
 
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 апрелдаги қарорига мувофиқ Муллажанов Қаҳрамон Қодирович "Асака" акциядорлик тижорат банки Бошқарув Раиси лавозимига тайинланди.
 
Президентнинг 2017 йил 13 апрелдаги қарорига мувофиқ Болтабаев Маҳмуджон Рустамович Фан ва технологиялар агентлиги бош директори лавозимига тайинланди.
 
Президентнинг 2017 йил 13 апрелдаги қарорига мувофиқ Юсупалиев Баҳодир Қахрамoнович Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
 
Президентнинг 2017 йил 13 апрелдаги қарорига мувофиқ Абдуҳаким Хожибоев Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари – Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош директори лавозимига тайинланди, шу муносабат билан  Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.
 
Президентнинг 2017 йил 6 апрелдаги қарорига мувофиқ Усмонов Равшан Аброрович Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
 
Президентнинг 2017 йил 6 апрелдаги фармонига мувофиқ Аҳмадхўжаев Азим Исроилович Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси лавозимига тасдиқланди.
 
Президентнинг 2017 йил 17 мартдаги фармонига мувофиқ Абдуллаев Абдушукур Ҳамидович Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри бўйича давлат қўмитаси раиси лавозимига тасдиқланди.
 
Президентнинг 2017 йил 18 мартдаги қарорига мувофиқ Жўраев Рустам Мирзаевич Фавқулодда вазиятлар вазири лавозимига тасдиқланди.
 
UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг
Шархлар
Реклама