Ҳукумат таркибида ўзгаришлар юз берди
29 ноябр 2017, 23:10 1743 кўрилди

alt

28 ноябрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини такомиллаштириш масаласи юзасидан йиғилиш ўтказди. Унда Вазирлар Маҳкамаси таркибида бир қатор ўзгаришлар ҳақида маълум қилинди.

1. Ботир Ходжаев Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазири лавозимига тайинланди. У 2011 йилдан ушбу лавозимда ишлаб келган Галина Саидова ўрнини эгаллади. Шу муносабат билан Молия вазири лавозимидан озод этилди. 

2. Жамшид Кучкаров Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Молия вазири - Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаштириш, молия ва банк тизимларини ислоҳ қилиш, хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш масалалари комплексининг раҳбари лавозимига тайинланди, шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари -Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш масалалари комплексининг раҳбари лавозимидан озод этилди.

3. Элёр Ғаниев Президент аппаратига ишга ўтди, шу муносабат билан Ташқи савдо вазири лавозимидан озод этилди. Ташқи савдо вазири лавозимига эса Жамшид Ходжаев тайинланди.

Вазирлар Маҳкамаси таркибида иккита янги лавозим жорий этилди:

Бош вазир ўринбосари - Инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат ҳудудлари фаолиятини мувофиқлаштириш, туризм масалалари комплексининг раҳбари лавозимига Сухроб Холмурадов тайинланди, шу муносабат билан у Миллий банк раҳбарлигидан озод этилди;

Бош вазир ўринбосари – Таълим, соғлиқни сақлаш, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари комплексининг раҳбари лавозимига Кахрамон Акмалов тайинланди, шу муносабат билан у Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари лавозимидан озод этилди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама